Realme қувватли батареяларга эга икки янги смартфонни тақдим этди

Realme компанияси янги Narzo 10A ва Narzo 10 номли смартфонларни оммага тақдим этди. Олис Ҳиндистон бозорида сотувга чиқарилган телефонлар Ўзбекистон бозорида ҳам сотилиши мумкин.

Narzo 10 модели 160 доллар бўлиб, SoC MediaTek Helio G80 платформасида ишлайди. Қурилмага 6,5 дюймли HD+ дисплей, 5000 мА·с сиғимли аккумулятор (18-ваттли зарядлаш функциясига эга) ўрнатилган бўлиб, телефон 4 ГБ тезкор ва 128 ГБ флэш-хотирага эга. Тўрт камералардан бири 48-мегапикселли.

Realme Narzo 10A

Narzo 10A модели эса олдинги Realme C3 моделига ўхшаб кетади. Икки фарқли жиҳати: унда бармоқ излари сканери ва 12-Мп асосий камера мавжуд. Телефон аккумуляторининг қуввати 5000 мА·га тенг. Моделнининг баҳоси 112 доллар. Солиштириш учун, Realme C3 модели бозорда 100 доллар атрофида туради.

Ҳар икки қурилмага иккита SIM-карта ва битта microSD карта ўрнатиш мумкин.

Манба: Realme, Realme

Подписывайтесь на наш канал в Telegram, чтобы быт в курсе о новинках на рынке мобильных телефонов Ташкента. Для этого достаточно иметь Telegram на любом устройстве, пройти по ссылке и нажать на кнопку Join!