Realme 64-Мп камера ва тезкор задякали янги смартфонни тақдим этди

Смартфонлари Ўзбекистон бозорида ҳам сотила бошлаган Realme бренди куни кеча ўрта нархдаги V15 моделини тақдим қилди. Realme V15 модели 8-ядроли MediaTek Dimensity 800U платформасида қурилган бўлиб, 5G-тармоқларини қўллаб қувватлашди. Телефонга 6,4-дюймли Full HD+ Super AMOLED-дисплей ўрнатилган (180 Гц). Селфи камера 16-мегапикселли модулга эга.


Асосий камералар тўплами 64, 8 ва 2 Мп сенсорлардан иборат. Смартфонда 4K-видео расмга олиш мумкин. Гаджетга қуввати 4310 мАслик аккумулятор қўйилган. Уни 50 Втлик тезкор зарядка ёрдамида қувватлаш мумкин. Нолдан 100% даражага атига 35 минут вақт кетади.

Realme V15 5Gнинг қисқача техник кўрсаткичлари :
• Дисплей: 6,4″, Super AMOLED, 2400х1080, 600 нит
• Процессор: MediaTek Dimensity 800U
• Оператив хотира: 6/8 ГБ, LPDDR4x
• Доимий хотира: 128 ГБ, UFS 2.1
• Камералар: 64 Мп (f/1.9) + 8 Мп (119°)+ 2 Мп (макрообъектив)
• Фронтал камера: 16 Мп
• Аккумулятор: 4310 мАч
• Алоқа: 5G (SA/NSA), Wi-Fi 802.11 ac (2,4 + 5 ГГц), Bluetooth 5.1, GPS/GLONASS/Beidou, USB Type-C
• Экраности бармоқлар сканери
• Ўлчамлар: 160,9 х 75,1 х 8,1 мм
• Оғирлик: 176 гр.
Realme янги смартфоннинг 6 + 128 ГБлик версиясини $216га баҳолади. 8 + 128 ГБ версияни эса $309га олиш мумкин.

Подписывайтесь на наш канал в Telegram, чтобы быть в курсе о новинках на рынке мобильных телефонов Ташкента. Для этого достаточно иметь Telegram на любом устройстве, пройти по ссылке и нажать на кнопку Join!