Realme компанияси биринчи 108-Мп камерали смартфонини тақдим этди

Смартфонлари Ўзбекистон бозорида ҳам сотиладиган Realme компанияси янги Realme 8 линейкасидаги смартфонларини тақдим этди. Ушбу қурилмаларнинг Realme 8 Pro номли версиясига 108-Мп. асосий камера ўрнатилди. Телефон корпуси орқасига йирик ҳарфларда Dare to leaf деган мотивацион ёзув туширилган.

Камера

Смартфон камерасида 108-мегапикселли Samsung HM2 датчикидан фойдаланилган бўлиб, унда 12-Мплик 9 расм битта ёрқин суратга айлантирилади. Камера 3 каррали зумга ҳам эга. Шунингдек, у ISOCELL Plus ва Smart-ISO технологиялари ёрдамида олинаётган суратлар сифатини яхшилайди. Тунги суратлар учун Starry Mode режими мавжуд. Ушбу режим ёрдамида, масалан, бир соат давомида олинган 240 кадрлик суратларни 8-секундлик  видеога бирлаштириш мумкин.

Асосий датчик ёнида 8-мегапикселли ультракенг камера (119 градусли тасвир), 2-МП макрокамер ва 2-МП монохром датчик мавжуд. Фронталь камера 16-мегапикселли (IMX471, f/2.45).

Техник характеристикалар

Realme 8 Pro моделига 6,4-дюймовлик Super AMOLED дисплей (1000 нит, 180 Гц частотали), Snapdragon 720G процессори, 6/8 ГБ оператив ва 128 ГБ доимий хотира ўрнатилган. Хотира ҳажмини microSD-карта ёрдамида ошириш мумкин.

Автономлик учун 4500 мАсоатлик аккумулятор жавоб беради. Ишлаб чиқарувчи маълумотига кўра, битта заряддан 8 соат ўйин ўйнаш ёки 20 соат видео кўриш мумкин. Комплектда 50 Втлик зарядлаш қурилмаси ҳам бор.

Нархлар

Realme 8 Pro Infinite Black (қора), Infinite Blue (кўк) ва Illuminating Yellow (сариқ) рангли корпусларда $250 (6/128 ГБ) ва $275 (8/128 ГБ) нархларда сотувга чиқади.

Манба: Realme

 

Подписывайтесь на наш канал в Telegram, чтобы быть в курсе о новинках на рынке мобильных телефонов Ташкента. Для этого достаточно иметь Telegram на любом устройстве, пройти по ссылке и нажать на кнопку Join!