Realme бозордаги энг арзон 5G-смартфонни чиқарди

Қурилма бешинчи авлод тармоқларида ишлай олишидан ташқари кучли аккумулятори ва юқолри бўлмаган баҳоси билан ҳам ажралиб туради. Куни кеча Хитойда тақдим этилган Realme V5 смартфонининг нархи 1 499 юань ёки 215 доллардан бошланади.

Смартфон 7-нанометрли MediaTek Dimensity 720 процессорда 6 ёки 8 ГБ оператив ва 128 ГБ доимий хотира билан биргаликда ишлайди. Телефонга 90 Гц частотали 6,5-дюймли LCD-панель ўрнатилган. Экранда 16-мегапикселли селфи камера ҳам мавжуд. Бармоқ излари сканери телефоннинг ён тарафига ўрнатилган.

Realme V5 квадрокамерасида 48-мегапикселли асосий камера, 8-Мп кенгбурчакли объектив, макрокамера ва портрет режими учун чуқурлик датчиклари ўрин олган.

Смартфон  5 000 мАсоатлик аккумулятордан қувватланади. Уни 30 Втлик тезкор қувватлаш порти орқали зарядлаш ҳам мумкин (USB Type-C). Телефоннинг ўлчамлари: 162,1×75×9,1 мм, оғирлиги – 194 гр.

Телефон Smart 5G функциясига эга бўлиб, у 5G ва 4G термоқллари орасида осон ўтишга имкон беради.

Realme V5га Хитойда буюртма бериш мумкин. Унинг 6/128 ГБ версияси 215 доллар атрофида, 8/128 ГБ версияси эса 270 доллардан сотилмоқда.

Манба: mydrivers

Смартфонлар нархлари: Realme ва Vivo

Подписывайтесь на наш канал в Telegram, чтобы быт в курсе о новинках на рынке мобильных телефонов Ташкента. Для этого достаточно иметь Telegram на любом устройстве, пройти по ссылке и нажать на кнопку Join!