Realme энг арзон 5G-смартфонни тақдим этди

Realme ширкати куни кеча Realme V3 5G номли янги смартфонни оммага тақдим этди. Қурилмани 5G тармоқларида ишловчи дунёдаги энг арзон смартфон дейиш мумкин. Чунки унинг нархи атига 147 доллар!

Телефон MediaTek Dimensity 720 платформасида ишлайди. Унга 6 ГБ тезкор хотира (LPDDR4X) ва 64 ГБ доимий флэш хотира (UFS 2.1) ҳамроҳлик қилади.

Смартфонга 1600 х 720 пиксел тиниқликдаги диагонали 6,5 дюймлик дисплей ўрнатилган. Учталик камераларга эса 13, 2 ва 2-Мплик датчиклар ўрнатилган. Фронтал камера — 8 Мплик.

Realme V3 5G аккумуляторининг қуввати 5000 мА·соат. Уни 18 Втлик тезкор зарядка ёрдамида қувватлаш мумкин! Бунда USB-C портидан фойдаланиш мумкин. Смартфоннинг катталиги 164,4 х 76 х 8,6 мм, вазни 190 грамм.

Realme V3 5Gнинг энг арзон версияси 147 доллардан сотилади. 6/128 ва 8/128 версиялар эса 205 ва 235 долларга баҳоланган.

Источник: Realme

 

Подписывайтесь на наш канал в Telegram, чтобы быт в курсе о новинках на рынке мобильных телефонов Ташкента. Для этого достаточно иметь Telegram на любом устройстве, пройти по ссылке и нажать на кнопку Join!