Redmi 9 қанчадан сотилиши маълум бўлди

Xiaomi компанияси Redmi 9 сериясидаги бюджет смартфонлар: Redmi 9¸ Redmi 9С ва Redmi 9А’нинг халқаро бозорлардаги нархларини эълон қилди. Бундан бир ҳафта олдин тақдим этилган Redmi 9 смартфони 6,53 дюймлик Full HD+ дисплей, MediaTek Helio G80 процессори, 5020 мАслик батареяга эга.

Redmi 9A

Ўз навбатида, Redmi 9Cга 6,53 дюймлик HD+ экран, MediaTek Helio G35 чипи, NFC-чип, 5000 мАлик аккумулятор ўрнатилган.

Redmi 9C

Redmi 9A моделида эса 6,53 дюймлик HD+ дисплей, MediaTek Helio G25 чипи ва 5000 мАс қувватлик батарея бор холос.

Redmi 9

Redmi 9 18-ваттлик зарядкани қўллаб-қувватлайди, лекин телефон комплектида 10-ваттлик зарядка бор холос.

Халқаро бозорлардаги нархлар қуйидагича:

Redmi 9:

  • 3/32 Гб — $159;
  • 4/64 Гб — $192.

Redmi 9C:

  • 2/32 Гб — $135;
  • 3/64 Гб — $158.

Redmi 9A:

  • 2/32 Гб — $112.
Подписывайтесь на наш канал в Telegram, чтобы быт в курсе о новинках на рынке мобильных телефонов Ташкента. Для этого достаточно иметь Telegram на любом устройстве, пройти по ссылке и нажать на кнопку Join!