Redmi 9 смартфони Тошкентда юқори нархда сотувга чиқди

Юртимиздаги қатор интернет-дўконлар ва мобиль қурилмалар бозорларида Redmi 9 бюджет моделининг сотувлари бошланди. Смартфоннинг 3/32 версияси ҳозирда 1,7 млн. сўмдан таклиф этилмоқда. Солиштириш учун, Малайзияда ана шу 3/32 ГБ хотирали версия 100 евро, 4/64 ГБ хотирали версияси эса 124 евродан сотилмоқда.

Олдин хабар қилингани каби, Redmi 9 модели 6,53 дюймли диагоналга эга экран (2340 х 1080 пиксел), яккакристалли MediaTek Helio G80 тизими, 3/4 ГБ оператив ва 32/64 ГБ флэш-хотирага эга. Смартфон Android 10 операцион тизимида ишлайди. Асосий камераларнинг ўлчами 13, 8, 5 ва 2 Мп. Фронтал камера 5-мегапикселди. Аккумулятор батареяси қуввати 5020 мА·соат. Уни 10 Втлик тезкор зарядка ёрдамида қувватлаш мумкин.

Подписывайтесь на наш канал в Telegram, чтобы быт в курсе о новинках на рынке мобильных телефонов Ташкента. Для этого достаточно иметь Telegram на любом устройстве, пройти по ссылке и нажать на кнопку Join!