Redmi бестселлер смартфонининг янги версиясини чиқарди

Xiaomi компанияси 6000 мА·соатлик улкан аккумулятор билан жиҳозланган Redmi 9 Power смартфонининг 6 ГБ оператив ва 128 ГБ флэш-хотирага эга янги версиясини сотувга чиқарди Қурилма Ҳиндистон бозорида 180 доллардан таклиф этилмоқда.

Маълумки Redmi 9 Power ўтган йил декабрда 4/ ГБ оператив ва 64/128 ГБ доимий хотирали версияда чиқарилган эди. Телефонга 6,53 дюймли Full HD+ дисплей, Snapdragon 662 процессори ўрнатилган. Экраннинг усти Gorilla Glass 3 ойнаси билан қопланган.

Камералар тўплами 48, 8, 2 ва 2 Мплик, фронтал камера – 8-МП. Телефон бармоқ злари сканери корпуснинг ён томонига ўрнатилган. Қулоқчилар учун 3,5 ммлик разъем ҳа мавжуд. Телефон Android 10 операцион тизимида ишлайди. Redmi 9 Power Ўзбекитон бозорида сотилмайди.

Ҳозирда Redmi смартфонларининг Тошкентдаги ўртача нархлари қуйидагича:

Redmi 9 (32 Гб) — 1.6 млн сўм

Redmi Note 9 (128 Гб) -2.27 млн сўм

Redmi Note 9S (128 Гб) — 2.43 млн сўм

Redmi Note 9 Pro (128 Гб) — 2.85 млн сўм

Redmi 9T (64 Гб) — 1.97 млн сўм

Redmi 9T (128 Гб) — 2.18 млн сўм

Redmi Note 9T 5G (128 Гб) — 2.88 млн сўм

Подписывайтесь на наш канал в Telegram, чтобы быть в курсе о новинках на рынке мобильных телефонов Ташкента. Для этого достаточно иметь Telegram на любом устройстве, пройти по ссылке и нажать на кнопку Join!