Redmi Note 11 линейкаси смартфонларининг Ўзбекистондаги нархлари маълум бўлди

Xiaomi компаниясининг яқинда тақдим этилган Redmi Note 11 линейкасига кирувчи  смартфонларининг Ўзбекистондаги бошланғич нархлари маълум бўлди. Нашримизнинг пойтахтдаги телефон бозорларидаги манбуси берган маълумотга кўра, қурилмани декабрь ойида олиш учун қуйидаги нархларда буюртма бериш мумкин:

Redmi Note 11
6/128 ГБ – $245
8/128GB – $280
8/256GB – $315

Redmi Note 11 Pro
6/128GB – $300
8/128GB – $360
8/256GB – $390

Redmi Note 11 Pro+
8/128GB – $386
8/256GB – $420.

Эслатиб ўтамиз, Redmi Note 11 модели Android 11да ишлайди, телефонга 120 Гцлик 6,67 дюймли IPS экран, 16-мегапикселли фронтал камера, тўртта камералар комплектига эга (50 Мп, 8 Мп, 2 и 2 Мп). Қурилмага MediaTek Dimensity 810 процессори, 6 ГБ оператив ва 128 ГБ флеш-хотира, ён бармоқ излари сканери ҳамда 5000 мАсоатлик аккумулятор ўрнатилган.

Redmi Note 11 Pro+ флагман моделига Cortex-A78 ядролари ва Mali-G68 график тезлатгичига эга Dimensity 920 6-нмли тезкор процессори, 120-Вт зарядка, 108-МП асосий камера ҳамда 6,67 дюймлик 120 Гц AMOLED форматдаги Samsung FHD+ дисплей ўрнатилган. Телефон қизиб кетмаслиги учун унда суюқлик асосида ишловчи совутиш тизими кўзда тутилган. Аккумулятор сиғими 4500 мАсоатга тенг. У нолдан 100%гача атига 15 дақиқада қувватланади.

Подписывайтесь на наш канал в Telegram, чтобы быть в курсе о новинках на рынке мобильных телефонов Ташкента. Для этого достаточно иметь Telegram на любом устройстве, пройти по ссылке и нажать на кнопку Join!