Redmi Note 9 смартфони расман тақдим этилди

Xiaomi компанияси глобаль бозорларга сотувчи чиқадиган Redmi Note 9 смартфонининг тақдимотини ўтказди. У бироз олдин Ҳиндистонда оммаган таништирилган Redmi Note 9S моделига ўхшаб кетади. Лекин улар орасида фарқли жиҳатлар ҳам бор.

Redmi Note 9

Redmi Note 9 смартфони 6,53-дюймли Full HD+ IPS-дисплейга эга бўлиб, қурилма экранининг чап бурчагида селфи-камера тешиги ўрин олган. Телефонга 2 ГГцли 8-ядроли MediaTek Helio G85 процессори ўрнитилган (GPU Mali-G52). Қурилманинг тезкор хотираси 3 ёки 4 ГБ, доимий хотира ҳажми 64 ёхуд 128 ГБ бўлиши мумкин. Орт панелда 4 камера ўрнатилган: булар 48-Мп, 8-Мп (кенгбурчакли), 2-Мп (макро) ва 2-Мп портрет модуллардан иборат. Фронтал камера 13-Мп. сенсорга эга.

Бармоқлар сканери камералар остида жойлашган. Телефон батареяси сиғими 5020 мАс. Телефонда инфрақизил порт, қулоқчинлар учун 3,5 ммлик разъем, NFC модули ҳам бор. Смартфон Android 10 ОТ остида ишлайди.

Redmi Note 9 май ойи ўртасида $199 (3/64 Гб) ва $249дан (4/128 ГБ) сотувга чиқади. Солиштириш учун, ҳозирда олдинги авлод Redmi Note 8 смартфонини Тошкентда 1.8 млн сўмдан (3/32 Гб) бошлаб, 2,2 млн. (4/128 Гб) сўмгача сотиб олиш мумкин.

Манба 

Подписывайтесь на наш канал в Telegram, чтобы быть в курсе о новинках на рынке мобильных телефонов Ташкента. Для этого достаточно иметь Telegram на любом устройстве, пройти по ссылке и нажать на кнопку Join!