Redmi янги 5G-смартфонларни тақдим этди

Xiaomi ширкатига қарашли Redmi бренди остида янги Redmi Note 9 5G ва Redmi Note 9 Pro 5G смартфонлари тақдим этилди. Дизайн жиҳатидан телефонлар Note 9 сериясидан деярли ўзгармаган.

Xiaomi Redmi Note 9 Pro 5G

 

Хусусан, Note 9 Pro 5G моделига янгиланиш частотаси  120 Гц бўлган 6,67-дюймоли дисплей (2400 х 1080 пиксел), Snapdragon 750G процессори ўрнатилган. Асосий камера Samsung HM2 модулига эга бўлиб, 108 Мп + 8 Мп (ультракенг объектив) + 20 Мп (макро) + 2 Мп (чуқурлик датчиги) датчиклардан иборат. Батарея қуввати 4820 мАсоат, уни 33-ваттлик тезкор зарядка ёрдамида қувватлаш мумкин. Моделда NFC, USB Type-C разъеми ва 3,5 мм порт ҳам бор. Нархлар қуйидагича:

  • 6/128 Гб — $243;
  • 8/128 Гб — $274;
  • 8/256 Гб — $304.

Ўз навбатида, Redmi Note 9 5G модели 6,53-дюймли Full HD+ экран, MediaTek Dimensity 800U 5G процессор билан жиҳозланган. Камералар учлиги: 48-Мп + 8-Мп + 2-Мп. Аккумулятор эса 5000 мАсоатлик (18-ваттли тезкор зарядка).

Xiaomi Redmi Note 9 5G

Нархлар эса қуйидагича:

  • 4/128 Гб — $197;
  • 6/128 Гб — $227;
  • 8/256 Гб — $258.
Подписывайтесь на наш канал в Telegram, чтобы быть в курсе о новинках на рынке мобильных телефонов Ташкента. Для этого достаточно иметь Telegram на любом устройстве, пройти по ссылке и нажать на кнопку Join!