Респиратордан 25 марта самаралироқ бўлган ҳимоя маскаси ихтиро қилинди

Янги Зеландиянинг Atmos компанияси тиббиёт ҳодимлари фойдаланадиган N 95 респираторидан 25 марта самаралироқ бўлган юз ниқобини ишлабчиқишди. AO Air деб номланган маскани ишлаб чиқиш учун Blackbird Ventures, Oregon Sports Angels каби  инвесторлар ва мамлакат ҳукуматидан $1,8 млн маблағ жалб қилинди деб ёзади Inc нашри.

Маскада қўлланиладиган фильтрлаш технологияси Atmos томонидан Окленд технология университети билан ҳамкорликда ишлаб чиқилган. $350ка баҳоланган маска иккита фильтрлаш қатлами билан жиҳозланган. Ҳавони вентилятор айлантириб беради.

Маълум қилинишича, AO Air нафақат коронавирус каби вирусли инфекциялардан муҳофаза қила олади, ҳатто спорт билан шуғулланишга ҳам ярайди. Ниқоб батареясининг қуввати 5 соатга етади. Светодиодли индикатор фильтрни алмаштириш вақти келганлигини билдиради. Маска фильтрини бир ойда бирмарта алмаштириш зарур.

Ўзбекистонлик талабалар «ақлли ниқоб» ихтиро қилди

Подписывайтесь на наш канал в Telegram, чтобы быт в курсе о новинках на рынке мобильных телефонов Ташкента. Для этого достаточно иметь Telegram на любом устройстве, пройти по ссылке и нажать на кнопку Join!