Саккиз ойда Ўзбекистонга хориждан қанча мобиль телефон импорт қилинди?

Жорий йилнинг 1 сентябрь ҳолатига кўра, мамлакатимизга қиймати 23,3 миллион AҚШ долларига тенг бўлган 360,4 минг дона мобил телефонлари импорт қилинган. Бу ҳақида Давлат статистика қўмитаси матбуот хизмати хабар берди. Ўтган йилнинг мос даврига нисбатан бу йил мобил телефон импортига 19,6 миллион AҚШ доллари кўп сарфланган.

Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, Ўзбекистон 18 та давлатдан мобиль телефонлар импорт қилган. Импорт ҳажми юқори бўлган давлатлар орасида Хитой (14,9), Вьетнам (3,7), Ҳиндистон (2,8) ва 1,1 миллион AҚШ доллари билан Бирлашган Араб Амирликларини кўриш мумкин.

Маълумот ўрнида, мамлакатимизда 2019 йилда 235 минг дона қиймати 31,7 млрд. сўмлик уяли ва бошқа симсиз алоқа тармоғи учун телефонлар ишлаб чиқарилган.

Подписывайтесь на наш канал в Telegram, чтобы быт в курсе о новинках на рынке мобильных телефонов Ташкента. Для этого достаточно иметь Telegram на любом устройстве, пройти по ссылке и нажать на кнопку Join!