Samsung ўзининг энг арзон смартфонини тақдим этди

Бугун Жанубий Корея ширкати Ҳиндистонда Galaxy M01 Core номли бюджет сегментидаги янги телефонини тақдим этди. Қурилмага катталиги 5,3 дюймлик HD+ тиниқлигидаги дисплей ўрнатилган. Телефон 4 ядроли MediaTek MT6739 чипсети ҳамда PowerVR GE8100 график тезлатгичи асосида ишлайди.

Смартфоннинг тезкор хотираси ҳажми 1 ГБ, доимий хотира ҳажми 16 ГБга тенг. Асосий камера 8-Мплик, фронтал камера эса – 5-Мплик. шунга қарамасдан, Galaxy M01 Core телефон 4G ва VoLTE алоқаси, Wi-Fi, Bluetooth 4.2ни қўллаб-қувватлайди. Қурилмадан қулоқчинлар учун 3,5-ммлик разъемга ҳам жой топилди. Телефон аккумуляторининг қуввати – 3000 мА•соат.

Samsung Galaxy M01 Core Ҳиндистон бозорида қизил, қора ва ҳаворанг корпусларда 73 доллардан сотилади.

Маълумот ўрнида, ҳозир Samsungнинг Ўзбекистон бозоридаги энг арзон телефони бу Galaxy J260 (J2 core) модели бўлиб, у 105 доллардан сотилмоқда.

Подписывайтесь на наш канал в Telegram, чтобы быт в курсе о новинках на рынке мобильных телефонов Ташкента. Для этого достаточно иметь Telegram на любом устройстве, пройти по ссылке и нажать на кнопку Join!