Samsung 100 долларлик смартфон ишлаб чиқарди

Samsung компанияси янги Galaxy A02 (SM-A022F) смартфонини тақдим этди. Қурилма 6,5-дюймовли LCD-дисплей (1560×720 пиксел), 4-ядроли 1,5 ГГцлик MediaTek MT6739W процессор, 2/3 ГБ оператив, 32/64 ГБ доимий хотира билан жиҳозланган. Хотира ҳажмини 1 ТБлик microSD-карта ёрдамида кенгайтириш мумкин.

Аккумулятор батареясининг сиғими 5000 мАсоат, унга 7,75 Втлик зарядка билан қувват бериш мумкин.

Samsung Galaxy A02 моделига 13 Мп (f/1.9) асосий камера ва 2-Мп макро-сенсор ҳам ўрнатилган. Селфи учун 5-Мп (f/2.0) камерадан фойдаланилади.

Телефон 2та SIM-карта (нано + нано + microSD), 4G VoLTE, Wi-Fi 802.11 b/g/n, Bluetooth 5, GPS + ГЛОНАССни қўллаб-қувватлайди, micro-USB порти ва 3,5-ммлик аудио-разъёмга ҳам эга.

Смартфон Android 10 ОТ бошқарувида ишлайди. Телефон ҳажмлари: 164×75,9×9,1 мм, оғирлиги – 206 грамм.

Янги модель Таиланд бозоридае 2999 бат ($100)дан сотувга чиққан (2/32 ГБ). Қурилма бошқа мамлакатлар бозорига чиқиш чиқмаслиги ҳақида ҳали маълумот йўқ.

Подписывайтесь на наш канал в Telegram, чтобы быть в курсе о новинках на рынке мобильных телефонов Ташкента. Для этого достаточно иметь Telegram на любом устройстве, пройти по ссылке и нажать на кнопку Join!