Samsung, Apple ва Google смартфонларининг арзонлашиши солиштирилди

SellCell компанияси ўтказган тадқиқотда юқоридаги қаси бренддан бирининг флагман телефонларининг энг тез қадрсизланиши аниқланди. Тадқиқотнинг асосий қаҳрамонлари Samsung Galaxy S22, iPhone 13 ва Google Pixel 6 смартфонлари бўлиб, сотув бошланганидан кейинги дастлабки 2 ой ичида уларнинг нархи қанчага камайгани ҳисоблаб чиқилди. Маълум бўлишича, Galaxy S22 смартфонлари линейкаси iPhone 13 қаторига қараганда деярли уч баробар кўпроқ қадрсизланган.

Фото: DaysTech

Ишлаб чиқарилганидан икки ой ўтгач, S22 диапазони умуман олганда ўз қийматининг 46,8 фоизини йўқотди. Google Pixel 6 эса сотувга чиқандан кейин икки ой ўтгач ўз қийматининг 41,5 фоизини йўқотди. iPhone 13га келсак, бу моделлар ўз қийматининг атиги 16,8 фоизини йўқотган. Galaxy S22, шунингдек, доимий равишда нархини йўқотши маълум бўлди. Galaxy S22+ 5G (128 ГБ) нархи энг кўп — 53,8 фоизга пасайган. Ундан кейинги ўринда 128 ГБ ҳажмли Pixel 6 Pro – 44,2%.

Samsungнинг энг яхши модели 41,7% йўқотиш билан 128 ГБ Galaxy S22 Ultra 5G бўлди. Шу билан бирга, 128 ГБ ҳажмдаги Pixel 6 нинг нархи шу вақт ичида 33,1% га пасайган.
Шу билан бирга, Apple смартфонлари орасида энг ёмони iPhone 13 мини бўлиб, ўз қийматининг 29,2 фоизини йўқотди. Аммо 128 ГБ iPhone 13 Pro Max 2 ой ичида бошланғич қийматининг атиги 3,8% йўқотди.

Подписывайтесь на наш канал в Telegram, чтобы быть в курсе о новинках на рынке мобильных телефонов Ташкента. Для этого достаточно иметь Telegram на любом устройстве, пройти по ссылке и нажать на кнопку Join!