Samsung батарея қуввати 7000 мАсоатга тенг смартфонни тақдим этди

Samsung компанияси Ҳиндистонда янги Galaxy M51 смартфонини оммага тақдим этди. 6.7-дюймовлик Super AMOLED Infinity-O Super AMOLED-дисплейга эга янги телефонга Snapdragon 730G процессори, 64 Мп квадро-камера ўрнатилган. Аммо смартфон корпуси – пластикдан ясалган.  Экран Gorilla Glass 3 ойнаси билан қопланган.

Техник кўрсаткичлар

Galaxy M51нинг тезкор хотираси ҳажми 6/8 ГБ бўлиши мумкин, доимий хотира миқдори эса 128 ГБ. Бу ҳажмни 512 ГБгача microSD-карта ёрдамида кенгайтириш мумкин.

7000 мАаостлик батареяни 25-ваттлик зарядка  ёрдамида қувватлаш мумкин. Қурилмани нолдан 100%гача зарядлаш учун 2 соат атрофида керак бўлади.

Асосий камералар тўртлиги худди Galaxy M31s моделидаги каби. Смартфон Android 10 ОТДа ишлайди. Бармоқ излари сканери смартфоннин ён томонида жойлашган.

Нархлар

Samsung Galaxy M51нинг сотувлари 18 сентябрдан бошланади. Минимал версиянинг нархи 340 доллар!

Манба: Samsung Newsroom

 

Подписывайтесь на наш канал в Telegram, чтобы быт в курсе о новинках на рынке мобильных телефонов Ташкента. Для этого достаточно иметь Telegram на любом устройстве, пройти по ссылке и нажать на кнопку Join!