Samsung батареяси 6000 мА/соатлик ва 48-Мп камерали Galaxy M21 смартфонини тақдим этди

Янги модель ўтган йилги Galaxy M20 моделининг меросхўридир. Модель янгиланган дизайндан ташқари бир қатор сезиларли яхшиланишларга эга. Булар экран диагонали ва хотиранинг каттароқлиги, камералар ва пикселлар сонининг кўпайиши, шунингдек, янада каттароқ сиғимли батареялардир.
Galaxy M21 смартфони 6,4 дюймли Супер АМОЛEД-дисплей билан жиҳозланган, унинг ўлчамлари 2340 × 1080 пиксел, Экранда 20 мегапикселли олд камера учун томчи шаклида ўйиқча бор. Смартфоннинг орқа томони Galaxy M20 флагманига ўхшайди: у учта линзали бир хил камерага эга. Фақатгина бармоқ излари сканери қўшилган.
Асосий камера 48 мегапикселли кенг бурчакли модулдан, 8-мегапикселли ултра кенг бурчакли (123 даражали) ва 5-мегапикселлик чуқурлик сенсоридан иборат. Телефон видеони 4К тиниқликда ёзиб олиш мумкин.

Смартфон саккиз ядроли Exynos 9611 проессори ўрнатилган бўлиб, графика учун Mali-G72 MP3 тизилмаси жавоб беради. Оператив хотира ҳажми 6 Гб га, доимий хтрида ҳажми эса – 128 Гбга тенг. 6000 мА/соатлик батарея 15 Вт адаптердан заряд олади. Қурилма Android 10 ОТда ишлайди.

Galaxy M21 23 мартда сотувга чиқади. Нархи ҳали эълон қилинмаган.

Манба: gadgets.ndtv.com

Подписывайтесь на наш канал в Telegram, чтобы быт в курсе о новинках на рынке мобильных телефонов Ташкента. Для этого достаточно иметь Telegram на любом устройстве, пройти по ссылке и нажать на кнопку Join!