Samsung Galaxy S20нинг ҳарбийларга мўлжалланган версияси ишлаб чиқилди

Samsung ширкати ҳарбий стандартларга мос равишда яратилган Galaxy S20 Tactical Edition смартфонини оммага очиқлади. Модель сотувга чиқмайди – уни фақат ҳарбийлар олиши мумкин. Ҳимояланган смартфонга Galaxy S20 асос қилиб олинди. Смартфонга 6,2-дюймли AMOLED-дисплей, Snapdragon 865 процессори, 12/128 ГБ хотира ва 4000 мАслик аккумулятор ўрнатилган.

S20 Tactical Edition урилиш, тушиб кетиш, сув, тебраниш, ҳароратнинг кескин алмашиши кабилардан ҳимояланган. Шунингдек, қурилма корпусила учта қўшимча кнопка ўрнатилган. Уларни у ёки бу иловаларни тез очишга мослаштириш мумкин.

Смартфондан радиостанция сифатида фойдаланиш мумкин. Унда тунда кўриш режими ҳам мавжуд. “Яширин” режимида эса телефонни ҳеч қандай кузатиш қурилмалари “топа” олмайди. Телефон ҳарбийларга учинчи қоракда етказиб берилади. Телефоннинг нархи ҳали белгиланмаган. Лекин у S20 Ultraдан ҳам қимматроқ бўлиш эҳтимоли бор.

Манба: Samsung

 

Подписывайтесь на наш канал в Telegram, чтобы быт в курсе о новинках на рынке мобильных телефонов Ташкента. Для этого достаточно иметь Telegram на любом устройстве, пройти по ссылке и нажать на кнопку Join!