Samsung компаниясининг собиқ раҳбари вафот этди

Жанубий Кореяда Samsung компаниясининг собиқ раҳбари Ли Гонг Хи 78 ёшида вафот этди. Айнан у корейс компаниясини дунёдаги энг йирик смартфонлар, телевизорлар ва хотира карталари ишлаб чиқарувчисига айлантирган эди. Кейинги йилларда у ширкатнинг норасмий етакчи бўлиб келган.

ОАВ ёзишича, Ли Гонг Хининг соғлик билан боғлиқ муаммолари бўлган. У ўтган асрнинг 90-йилларида ўпка саратонидан даволанган ва 2014 йилда юрак хуружига учраган, шундан сўнг у компания раҳбариятидан истеъфога чиққан эди. Тадбиркор 20,1 млрд доллар бойлик билан Жанубий Кореянинг энг бой одам бўлган эди. Унинг ягона ўғли, Ли Же Ён, аслида компанияни 2014 йилдан бери бошқариб келмоқда ва империянинг меросхўрига айланади.

Ли Же Ён ва унинг қариндошлари Корея қонунчилигига биноан 50% мерос солиғини тўлашлари керак (тахминан 10 млрд АҚШ доллари). Ли Samsung компанияларининг йирик акцияларига, шу жумладан Samsung Electronics компаниясининг 4,2 фоизига эгалик қилади, деб ёзади Bloomberg.

Ли Гонг Хи Samsung асосчиси Ли Бён Чолнинг учинчи ўғли бўлган. У 1966 йилдан буён компанияда ишлаган ва 1987 йилда, отасининг ўлимидан икки ҳафта олдин иш бошлаган. Ўша пайтга қадар Samsung жуда паст сифатли электрониканинг йирик минтақавий ишлаб чиқарувчиси эди. Ўшанда Ли компания “саратоннинг 2-босқичи билан касал” эканлигини, аммо уни ҳали тузатиш мумкинлиги баён қилган эди.

1993 йилда бизнесмен Германияда  топ-менежерларни йиғди ва уларга Samsungни иккинчи даражали телевизор ишлаб чиқарувчисидан электроника бозорида жаҳон этакчисига айлантирадиган режа таклиф қилди. Ушбу учрашувда у ўзининг машҳур иборасини айтган эди: “Биз хотинлар ва болалардан ташқари ҳамма нарсани ўзгартиришимиз керак”. Ли компания учун янги приципни таклиф қилди. Бу савдоларнинг пасайишига олиб келадиган бўлса ҳам, имкон қадар юқори сифатли маҳсулотларни ишлаб чиқаришдан иборат эди. Тадбиркор ишчиларни эрталаб соат 7 га қадар ишга келишга мажбур қилди (отаси давридаги 8:30 ўрнига) ва маънавий ҳолатни кўтариш учун у оммавий тадбирлар уюштирди – масалан, 1995 йилда Samsungнинг икки минг ходими ҳузурида у 150 000 телефон, факс ва телевизорларни ёқиб юборди. Чунки уларнинг сифати талабларга жавоб бермаган.

2006 йилга келиб Samsung текис экранли телевизорларни сотиш бўйича Sonyдан олдинга ўтиб, дунёда етакчига айланди ва компаниянинг капиталлашуви 100 млрд доллардан ошди. Ҳозирда бу кўрсаткич 300 млрд доллардан ошган. 2012 йилда Samsung дунёдаги энг йирик (сотилган қурилмалар сони бўйича) уяли телефон ишлаб чиқарувчиси бўлди ва  ҳозирги кунгача бу мавқени сақлаб қолмоқда. Лининг асосий муваффақиятсизлиги эса, автомобил бозорига киришга уриниш эди — 1998 йилда Samsung Motors биринчи автомобил моделларини тақдим этди, аммо улар жуда кам сотилди ва 2000 йилда бўлинма Renault француз ширкатига сотилди.

Анъанага кўра Ли Гонг Хининг карьераси жиноий коррупциядан холи бўлмаган. 1996 йилда у мамлакатнинг собиқ президенти Ро Дэ Уга пора берганликда айбдор деб топилди, аммо бир йил ўтиб авф этилди. 2009 йилда тадбиркор солиқ тўлашдан бўйин товлаганлиги учун уч йиллик шартли қамоқ жазосини олди, аммо яна авф этилди.

Подписывайтесь на наш канал в Telegram, чтобы быт в курсе о новинках на рынке мобильных телефонов Ташкента. Для этого достаточно иметь Telegram на любом устройстве, пройти по ссылке и нажать на кнопку Join!