Samsung компанияси iPhone эгаларига 700 долларлик чегирма таклиф қилди

Samsung компанияси АҚШларида iPhone 12 фойдаланувчиларига уни ҳали расман тақдим этилмаган Galaxy S21 смартфонига 700 долларлик чегирма билан алмаштиришни таклиф этди. Буютмачилар янги корейс флагманини расмий тақдимотдан кейин бирдагнига олишлари мумкин бўлади.

Galaxy S21га буюртма бериш учун махсус сайтда ўз исми шарифи, электрон почта ва почта индексини қолдириш кифоя. Юқоридаги таклифдан Galaxy S20 ва Note 20 моделлари эгалари ҳам  фойдаланишлари мумкин. Шуннгдек, корейс ширкати олдиндан буюртма берганларга 50 доллар бонус ҳам бермоқда. Бу пулни акцессуарлар сотиб олишга ишлатиш мумкин.

Маълумотларга кўра, Samsung Galaxy S21нинг тақдимоти 14 январда бўлиб ўтади.

Подписывайтесь на наш канал в Telegram, чтобы быть в курсе о новинках на рынке мобильных телефонов Ташкента. Для этого достаточно иметь Telegram на любом устройстве, пройти по ссылке и нажать на кнопку Join!