Samsung телевизорлар учун ғаройиб пульт ишлаб чиқарди

Жанубий Корея компанияси  яқин йиллар ичида  Going Green стратегиясига амал қилган ҳолда иккиламчи хом-ашёлардан фойдаланиш ва ишлаб чиқариш жараёнида чиқиндиларни камайтиришга ҳаракат қилиши ҳақида эълон қилди. Унинг доирасида ширкат ўз телевизорларини қуёш нуридан қувватланувчи дистанцион бошқарув пультлари билан комплектлайди.

Хусусан, Samsungнинг 2021 йилги Lifestyle ва QLED телевизорлари пультларида АА ёки ААА типидаги батареялари бўлмайди. Янги пультлар эса қуёш нурлари ва сунъий ёритиш қурилмаларидан қувват олади. Шунингдек, уларни USB-порт орқали ҳам зарядлаш мумкин бўлади. Биргина бу ёндашув кейинги 7 йилда 99 миллион қувватлаш элементларини тежаб қолишга имкон бериши кутилмоқда. Бундан пультларни ясашда қайта ишланган бутилкалардан олинган пластикдан фойдаланилади.

Шунингдек, компаниянинг янги қадоқлари экологик тоза картон ишлатилиб, кейинчалик уларни журнал учун стеллаж ёки мушук учун уйча сифатида ишлатиш мумкин бўлади. У ёки бу Samsung қурилмаси коробкасидан қандай фойдаланиш мумкинлигини унга туширилган QR-код орқали билимб олиш мумкин.

Подписывайтесь на наш канал в Telegram, чтобы быть в курсе о новинках на рынке мобильных телефонов Ташкента. Для этого достаточно иметь Telegram на любом устройстве, пройти по ссылке и нажать на кнопку Join!