Samsung ва Realme ўта кучли автономликка эга янги смартфонлар тайёрламоқда

Samsung ширкати баҳорда тақдим этган Galaxy М31 телефонининг яхшиланган версиясини чиқаришини маълум қилди. Ҳиндистонда 260 доллардан савдога чиқиши кутилаётган смартфонга 6000 мАсоатлик батарея, SoC Exynos 9611 процессори, 6 ГБ тезкор хотира, Infinity-O дисплей, 64-мегапикселлик асосий камера ўрнатилади. Солиштириш учун, ҳозирда Galaxy M31 модели 210 доллардан сотилмоқда.

Бунга жавобан Хитойнинг Realme ширкати ҳам 6000 мАсоатлик батареяга эга бўлган арзон смартфон чиқаришини маълум қилди. Қурилмага USB-C порт, тезкор қувватлаш технологияси, Qualcomm ёки MediaTek  процессори ҳам ўрнатилиши кутилмоқда.

Телефоннинг нархи қанча бўлиши ҳали ноъмалум.

Подписывайтесь на наш канал в Telegram, чтобы быт в курсе о новинках на рынке мобильных телефонов Ташкента. Для этого достаточно иметь Telegram на любом устройстве, пройти по ссылке и нажать на кнопку Join!