Samsung вице-президенти икки ярим йилга қамалди

Samsung Electronics компаниясининг вице-президенти ва Samsung Groupнинг де-факто (амалдаги) раҳбари Ли Чже Ен икки йилу олти ой муддатга қамоқ жазосига ҳукм қилинди. Бу ҳақида 18 январ куни Reuters агентлиги хабар берди. Менежерга катта миқдорда пора бериш айбловлари қўйилган.

REUTERS/Kim Hong-Ji TPX IMAGES OF THE DAY

Эслатиб ўтамизки, 2017 йилда суд Ли Чже Енни 6 миллион доллар пора беришга алоқаор санаб беш йил муддатга озодликдан маҳрум қилган эди. Бироқ орадан бир йил ўтиб Жанубий Кореянинг учинчи энг катта бойи бўлган шахснинг жазоси шартлига ўзгартирилиб, қамоқдан чиқарилган эди.

Samsungнинг расмий саҳифаси қандай телефондан юритилади? 

Подписывайтесь на наш канал в Telegram, чтобы быть в курсе о новинках на рынке мобильных телефонов Ташкента. Для этого достаточно иметь Telegram на любом устройстве, пройти по ссылке и нажать на кнопку Join!