Samsung Xiaomiнинг арзон смартфонларига рақобатчи моделни тақдим этди (видео)

Samsung ширкати Ҳиндистонда янги Galaxy M01 бюджет моделининг тақдимотини ўтказди. Смартфон хитойликларнинг Redmi ҳамда Realme сингари арзончи брендлар смартфонларига рақобатчи бўлади, деб ёзади Sof.uz нашри.

 

Galaxy M01 5,7 дюймлик TFT-экранга (HD+) эга бўлиб, унга 8-ядроли процессор ўрнатилган. Тезкор/ички хотираси ҳажми эса 3/32 Гбга тенг. Смартфоннинг асосий камераси 13 ва 2 мегапикселли, селфи-камераси эса 5 мегапикселли датчикларга эга. Телефон акумуляторининг қуввати 4000 мА/соатга тенг.

 

Samsung бу моделга бармоқ изи сканери ўрнатмаган, NFC ҳам йўқ, лекин Face Unlock тизими мавжуд. Смартфон корпусининг ўлчамлари 147,5х70,9х9,8 миллиметрга, вазни эса 168 граммга тенг.

Кўк рангли корпусдаги Galaxy M01 Ҳиндистонда 8,999 рупиядан сотилади, бу эса тахминан 120 АҚШ долларига тўғри келади. Кўп эҳтимоли билан янги модель Ўзбекистон бозорига ҳам чиқади.

Подписывайтесь на наш канал в Telegram, чтобы быт в курсе о новинках на рынке мобильных телефонов Ташкента. Для этого достаточно иметь Telegram на любом устройстве, пройти по ссылке и нажать на кнопку Join!