Samsung янги “монстр”ни тайёрламоқда

Пайшанба, 30 июль куни жанубий корейс компанияси ўта кучли батарея ва 64-Мп асосий камерага эга янги смартфони тақдим этади. Батареяси  сиғимли 6000 мАсоат бўлган янги қурилмага доир маълумотлар тақдимотдан олдин оммага маълум бўлиб улгурди.

«Google Play Console ахборотлар базасида пайдо бўлган маълумотлардан маълум бўлишича, Galaxy M31s смартфони Exynos 9611 процессорида 6 ГБ оператив хотира ва 64-ГБ доимий хотира билан ҳамкорликда ишлайди.

Аввалда Android 10 ОТ бошқарувида тақдим этиладиган қурилма, катта эҳтимол билан, Android 11гача янгиланиши мумкин.

Samsung Galaxy M31s бозорга 3 млн сўм атрофида нархда чиқиши кутилмоқда. Энди бунга Xiaomi нима билан жавоб берар экан?

Подписывайтесь на наш канал в Telegram, чтобы быт в курсе о новинках на рынке мобильных телефонов Ташкента. Для этого достаточно иметь Telegram на любом устройстве, пройти по ссылке и нажать на кнопку Join!