Samsungнинг Android 11га янгиланадиган смартфон ва планшетлари (рўйхат)

Twitter ижтимоий тармоғида кутилмаганда Samsungнинг Android 11га янгиланадиган ҳамда One UI 3.0 фирма оболочкасини оладиган смартфон ва планшетлари рўйхати эълон қилинди.

Агар ушбу маълумот рост бўлиб чиқса, прошивкА 90 моделлар учун чиқарилади. Рўйхатда Galaxy S20, Galaxy Note 20, Galaxy S20 FE, Galaxy Fold, Galaxy Z Flip, Galaxy Note 10, Galaxy S10 ва Galaxy Tab S7 каби топ-моделлар ҳам бор.

Шунингдек, Galaxy A01, Galaxy A01 Core, Galaxy A40, Galaxy A30, Galaxy A80, Galaxy A51, Galaxy A51 5G, Galaxy A90 5G каби арзонроқ моделлар ҳам рўйхатга кирган. Аниқ саналар кўрсатилмаган бўлсада, янгиланишлар 2021 йил охиригача давом этишини тахмин қилиш мумкин.

Манба: Twitter

Фото: The Verge

Подписывайтесь на наш канал в Telegram, чтобы быть в курсе о новинках на рынке мобильных телефонов Ташкента. Для этого достаточно иметь Telegram на любом устройстве, пройти по ссылке и нажать на кнопку Join!