Samsung’нинг расмий саҳифасига iPhone’дан твит ёзилди

Samsung ширкатининг АҚШдаги расмий аккаунтида Galaxy S21’нинг яқинлашиб келаётган тақдимоти муносабати билан янги твит эълон қилинди. Қизиғи, фойдаланувчилар
ушбу твит Apple iPhone смартфонидан юборилганини пайқаб қолдилар, деб ёзади Daryo.uz нашри Hi-Tech.Mail.ruга таянган ҳолда. Твит зудлик билан ўчириб ташланган, бироқ интернетда унинг скриншоти сақланиб қолган:

Samsung’нинг компания номидан чиқиш қиладиган ижтимоий тармоқлардаги
муҳаррирлари бошқа қурилмалардан, жумладан, iPhone’дан фойдаланиб хабар эълон
қилиши биринчи маротаба кузатилмаяпти. «Компания янги флагманлари тақдимоти
ҳақида асосий рақибининг қурилмаси орқали ёзаётганида қандайдир зидлик бор», —
дейилади хабарда.Эслатиб ўтамиз, 2018 йилда Samsung’нинг иккита бўлинмаси шу каби «хато»га йўл қўйганди — компаниянинг Саудия Арабистони ва Нигериядаги расмий аккаунлари реклама твитларини iPhone’дан жойлаштирган. Энг қизиқарли ҳолат эса 2013 йилда содир бўлган. Ўшанда теннисчи Дэвид Феррер ўзининг Twitter’даги саҳифасида янги Galaxy S4’ни мақтаган, бироқ у мазкур постни iPhone’дан жойлаштирган эди.

Олдин хабар берилгани каби, Samsung 14 январь куни ўзининг янги Galaxy S21’ни тақдим этди.

Подписывайтесь на наш канал в Telegram, чтобы быть в курсе о новинках на рынке мобильных телефонов Ташкента. Для этого достаточно иметь Telegram на любом устройстве, пройти по ссылке и нажать на кнопку Join!