Сергей Афонин Beeline Uzbekistan раҳбарлигидан нега кетаётгани очиқланди

Ўтган йил 1 мартдан бери Beeline Uzbekistan бош директори бўлиб ишлаб келаётган Сергей Афонин лавозимини такр этишга қарор қилди. Бу ҳақида Spot.uz интернет нашри хабар берди. Компаниянинг берган маълумотига кўра, бунга “оилавий шароит ва глобал пандемия шароитидаги сафарларга қўйилган чекланишлар” сабаб бўлган.

Сергей Афонин.
Фото: Beeline Uzbekistan

Эндиликда у фаолиятини VEON компаниялари гуруҳидан ташқарида давом эттиради. Ҳозирда VEON ширкати Beeline Uzbekistan янги бош директор қидирмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Сергей Афониндан олдин Beeline Uzbekistan компаниясини Дмитрий Шуков бошқарган эди.

Сўнгги маълумотларга кўра, Beeline Uzbekistan абонетлари сони 7,1 млн атрофидани ташкил этади. Кейинги 1 йилда уларнинг сони 1,6 млдн кишига камайган.

Олдинроқ, Ўзбекистонда икки мобиль алоқа оператори хусусийлаштириши ҳақмда хабар берган эдик.

Подписывайтесь на наш канал в Telegram, чтобы быт в курсе о новинках на рынке мобильных телефонов Ташкента. Для этого достаточно иметь Telegram на любом устройстве, пройти по ссылке и нажать на кнопку Join!