Смартфон хотирасида қандай қилиб қўшимча жой очиш мумкин?

Кўпинча, тўсатдан кўчада бирон нарсани смартфонда суратга олмоқчи бўлганингизда, қурилмангиз хотиранин тўлиб қолгани, ортиқча маълумотларни ўчириб, жой очиш зарурлиги ҳақида огоҳлантириб қолади. Лекин қуйидаги оддий усуллар бу муаммонинг олдини олишга имкон беради.

  • Энг самарали йўллардан бири – вақти вақти билан Телеграм, WhatsApp. Facebook ва бошқа кўп фойдаланиладиган мобиль иловалардаги кэшни тозалаб туринг;
  • Смартфон хотирасидаги сурат ва видеоларни онлайн сервисларга (Google Photo, Облако Mail.ru, Яндекс-Диск, iCloud ва ҳ.к.) юкланг;
  • Аксарият телефонларга microSD-карта ўрнатиш мумкин. Иккинчи СИМ-карта ўрнига хотира картаси ўрнатиб олинг. iPhone ишлатсангиз қўшимча хотира ҳажмини масалан SanDisk iXpand ёрдамида ошириш мумкин;
  • Яна бир осон йўли – вақти вақти билан телефондаги расмлар, видеолар ва ҳ.к. мултимедиа маълумотларни алоҳида ташқи дискка ёзиб олиб, бирламчи (заводской) настройкаларга қайтинг.
  • Ва ниҳоят – умуман фойдаланилмаётган ёки камдан кам фойдаланиладиган иловаларни телефондан ўчириб ташланг!
Подписывайтесь на наш канал в Telegram, чтобы быть в курсе о новинках на рынке мобильных телефонов Ташкента. Для этого достаточно иметь Telegram на любом устройстве, пройти по ссылке и нажать на кнопку Join!