Смартфонни 5 дақиқада нолдан 50%гача қувватловчи зарядка ишлаб чиқилди

Iqoo компаниясининг смартфонлари учун яратилган 120-ваттлик зарядка 15 дақиқа давомида 4000 мА•соатлик смартфон аккумуляторини тўлиқ қувватлаш имконига эга.
Янги қувватлаш тизими Vivo компанияси тарафидан яратилган FlashCharge технологиясига асосланган бўлиб, у илк мартотаба Mobile World Congress Shanghai 2019 кўргазмасида тақдим этилган эди.

Маълум қилинишича, бундай кучли ва тезкор қувватлаш тизими билан жиҳозланадиган смартфонларда Super VC номли суюқлик орқали совутиш ўрниталган бўлиши керак.
120 ваттлик зарядкага эга илк Iqoo смартфони кейинги ойдан бошлаб сотувга чиқиши кутилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, бундан олднроқ Oppo ширкати 15 июлда ўтказадиган матбуот анжуманида Super Flash Charge номли 125 Втлик тезкор қувватлаш технологиясини тақдим этишини маълум қилшан эди.

Манба: Gizmochina

Подписывайтесь на наш канал в Telegram, чтобы быт в курсе о новинках на рынке мобильных телефонов Ташкента. Для этого достаточно иметь Telegram на любом устройстве, пройти по ссылке и нажать на кнопку Join!