Snapdragon 768G процессоридаги илк смартфоннинг номи маълум бўлди

Redmi компанияси Redmi K30 5G Extreme Edition смартфонини чиқариши расман маъълум қилди. Қурилманинг асосий фарқли жиҳати Snapdragon 768G яккакристалли  чипи бўлади. Айтишларича, бу чип Snapdragon 765Gдан кўра 10% самаралироқ бўлади. Qualcommнинг янги мобиль платформаси бўлган Snapdragon 768G чипи графика учун жавоб берувчи қисмининг самарадорли сезиларди даражада ошгани ва максимал даражадаги 5G частоталарини қўллаб-қувватлаши билан ажралиб туради.

 

Қурилманинг асосий камераси 64 Мпли (Sony IMX686) бўлиб, қўшимча 8-, 5- ва 2-Мп камералар ҳам ўрнитилган. Олд камера 20 ва 2 Мпли датчиклардан иборат. Redmi K30 5Gга 6,67 дюймли 120 Гцлик дисплей ўрнатилган. Аккумулятор қуввати 4500 мА·с. Смартфон 30 Втлик тезкор зарядлаш функциясига ҳам эга.

Redmi K30 5G Extreme Editionнинг 6/128 ГБли версияси 280 доллар атрофида сотилиши кутилмоқда.

Манба: Xiaomi

Подписывайтесь на наш канал в Telegram, чтобы быт в курсе о новинках на рынке мобильных телефонов Ташкента. Для этого достаточно иметь Telegram на любом устройстве, пройти по ссылке и нажать на кнопку Join!