Snapdragon 865+ процессори нимаси билан ажралиб туради?

Qualcomm компанияси ўзининг янги флагман процессори Snapdragon 865+ни расман тақдим этди. Янги чип ўйинлар ва суньий интеллектга эга иловаларда ишлашга мўлжалланганлиги билан ажралиб туради.

Бошқа ўзгаришлар орасида уч асосий нуқтага урғу берилган:

  • Snapdragon 865дан 10% тезкор бўлган 3.1 ГГц гача тезлаштирилган марказий процессор;
  • GPU Adreno 650 графикада 10% тезроқ ишлайди;
  • Wi-Fi 3.6 Гбит/секундгача бўлган тезликни қўллаб-қувватлайди!

Snapdragon 865+ процессорида ишловчи илк смартфонлар ўйин ишқибозларига мўлжалланган Lenovo Legion ва ASUS ROG Phone 3лар бўлиши кутилмоқда. Улар эртага, 22 июлда тақдим этилади.

Подписывайтесь на наш канал в Telegram, чтобы быт в курсе о новинках на рынке мобильных телефонов Ташкента. Для этого достаточно иметь Telegram на любом устройстве, пройти по ссылке и нажать на кнопку Join!