Sony компанияси ўз номини ўзгартирмоқда

Sony компанияси кейинги йил биринчи апрелдан бошлаб ўз номини Sony Groupга расмий ўзгартиради. Компания вакиллари таъкидлаганидек, бу япон корпорация учун янги даври бошланишини рамзий белгилайди. Бундан ташқари, янги ном янги инвесторларни жалб қилишга ёрдам беради.

кўзланган асосий мақсад — аудиторияда компания тўғрисида янги образ яратиш. Чунки япон ширкати бугунда электроникадан ташқари бошқа маҳсулотлар ҳам ишлаб чиқармоқда.

Компаниянинг яна бир мақсадларидан бири — бошқариш тизимини қайта қўриб чиқиш ва хорижий инвесторлар томонидан эгалик қилаётган Sony Financial Holdings компаниянинг 35% акцияларини сотиб қайтариш. Шундай қилиб молиявий хизматлар Sony Group учун асосий молиявий манбаларидан бирига айлантиришни мақсад қилган.

Эслатиб ўтамиз, Sony компанияси номини 1958 йилда унинг асосчиси Акио Морита томонидан халқаро бозорга чиқиш мақсадида яратилган. Ширкат Sony бренди остида смартфонлар ҳам ишлаб чиқаради. Аммо кейинги йилларда смартфонлар бўлими зарар билан ишламоқда. 

Подписывайтесь на наш канал в Telegram, чтобы быт в курсе о новинках на рынке мобильных телефонов Ташкента. Для этого достаточно иметь Telegram на любом устройстве, пройти по ссылке и нажать на кнопку Join!