Sony Xperia L4 смартфони тақдим этилди (+видео)

Япон ширкатининг янги қурилмаси 21:9 мутаносибли 6.2-дюймли IPS-дисплей (HD+), учталик камера, MediaTek Helio P22 процессори ва 3580 мАс батарея билан жиҳозланган.  Арзон бюджет смартфони сифатида кўрилаётган Xperia L4 пластик корпусга эга. Телефоннинг олд камерами 8-Мегапикселли. Смартфон 3 Гб оператив ва 64 Гб доимий хотирага эга.

Xperia L4нинг асосий камераси 13-Мпли, унинг ёнида 5-Мп кенгбурчакли объектив ва 2-Мп. Макросуратга олиш учун ишлатиладиган датчик бор. Телефон аккумулятори тезкор қувватлаш функциясига эга.

Смартфонда NFC-чипи ва бармоқ излари сканери ҳам мавжуд. У Android 10 операцион тизимида ишлайди.

Sony Xperia L4нинг сотувлари баҳорда бошланиши кутилмоқда, аммо ишлаб чиқарувчи унинг баҳосини очиқлагани йўқ.


Манба: Sony

Подписывайтесь на наш канал в Telegram, чтобы быт в курсе о новинках на рынке мобильных телефонов Ташкента. Для этого достаточно иметь Telegram на любом устройстве, пройти по ссылке и нажать на кнопку Join!