Starlink ишлайдиган мамлакатлар сони 32 тага етди 

SpaceX ўзининг Starlink интернет хизмати энди 32 мамлакатда мавжуд эканлигини эълон қилди. Starlink компанияси сунъий йўлдоши қамровининг интерактив харитасини чиқарди, унда у аллақачон Интернет хизматларини тақдим этаётган ҳудудлар кўрсатилган.

АҚШдан ташқари, Starlink Канада, Буюк Британия, Германия, Янги Зеландия, Австралия, Австрия, Нидерландия, Бельгия, Ирландия, Дания, Чили, Португалия, Швейтсария, Полша, Италия, Чехия, Швеция, Мексика, Хорватияда мавжуд. Рўйхатга Литва, Испания, Словакия, Словения, Бразилия, Болгария, Руминия, Греция, Люксембург, Латвия, Тонга, Венгрия ва Украина ҳам ишшла бошлади.

Харитада кўк рангларда таъкидланган турли ҳудудлар мавжуд. Ёрқин кўк ранг Starlink мавжуд бўлган ҳудудларни ифодалайди. Қоплама мавжуд бўлган ҳудудлар ҳам бор, лекин олдиндан буюртма берганингиздан сўнг ўз терминалларингизни кутишингиз керак. Тармоққа кириш учун Starlink ускунаси ҳозирда $600 туради, ойлик тщлов эса $110.

Starlink Интернет хизмати ишламайдиган мамлакатлар сирасига эса Россия, Беларус, Куба, Венесуэла, Эрон ва Афғонистон киради.

Олдинроқ, ЎзР. АКТ ва коммуникацияларни ривожлантириш вазирлиги SpaceX билан музокаралар олиб бергани ҳақида хабар берган эдик.

Подписывайтесь на наш канал в Telegram, чтобы быть в курсе о новинках на рынке мобильных телефонов Ташкента. Для этого достаточно иметь Telegram на любом устройстве, пройти по ссылке и нажать на кнопку Join!