Сунъий интеллектга эга Adobe Photoshop Camera иловасининг янги версияси чиқарилди

Adobe компанияси таниқли Photoshop Camera фотоиловасининг Android ва iOS платформаларидаги смартфонларга мўлжалланган янги версиясини App Store ва Google Play иловалар дўконларига жойлаштирди.

Ушбу илова ёрдамида смартфонда олинган суратларни ижтимоий армоқларга жолйлаштириш учун ўзгартириш, филтрдардан ўтказиш, яхшилаш мумкин. Маъулм қилинишича, Photoshop Camera сунъий интеллект ёрдамида ишлайди, бу эса суратнинг сифатини анча яхшилашга ёрдам беради. Масалан, Sensei AI функцияси кадрдаги объектларни аниқлаб, уларнинг камчиликларини автоматик равишда тўғирлайди.

Иловада 80 зиёд турли фильтрлар мавжуд. Эффектлардан суратга олиш пайтида ва ундан кейин ҳам фойдаланиш мумкин.

Adobe Photoshop Camera иловасини App Store ва Google Playдан юклаб олиш мумкин!

 

Подписывайтесь на наш канал в Telegram, чтобы быт в курсе о новинках на рынке мобильных телефонов Ташкента. Для этого достаточно иметь Telegram на любом устройстве, пройти по ссылке и нажать на кнопку Join!