Сурхондарёлик абонентлар қайси уяли алоқа операторларидан рози?   

Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси ҳудудлар кесимидаги алоқа сифати мониторинг кузатув ишларини давом эттирмоқда, деб ёзади “Янги Ўзбекистон” нашри. Бу сафар нашр истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерациясининг Сурхандарё вилояти бўйича ўтказган мониторинги натижаларини эълон қилди.

Суратда: Термиз археология музейи

Термиз шаҳар

Вилоятнинг қоқ маркази ҳисобланган ушбу шаҳарда “ҳарқалай алоқа яхшидир” деб ўйласангиз, афсуски адашасиз. Aйниқса сиз PERFECTUM фойдаланувчиси бўлсангиз! Чунки ушбу компания Термиз шаҳар аҳолисини четлаб ўтган шекилли, умуман ишламайди. UCELL эса йўқдан кўра бор. Шаҳар аҳолисининг 90 % и MOBIUZ дан фойдаланишса керак, деган тахминдамиз, сабаби ягона шу компания барча маҳаллалардаги мижозларига аъло даражада хизмат кўрсатиб келмоқда. UZMOBILE ва BEELINE эса, 37 та маҳалланинг 10 тасига бўй кўрсатишни хоҳламайди.

Бойсун тумани

MOBIUZ, BEELINE ва UCEll компаниялари келишиб олгандек 20 та маҳалланинг 13 тасига хизмат кўрсатишдан бош тортган кўринади. Умуман ишламайди. Aммо бойсунликлар бундан хафа эмас, чунки UZMOBILE ва PERFECTUM корларига яраб турипди.

Денов тумани

Табриклаймиз! 101 та маҳалладан иборат бўлган ушбу улкан туманда барча мобил алоқа компаниялари аъло даражада ишлар экан.

Термиз тумани

Aгарда сиз UZMOBILE, MOBIUZ ёки BEELINE мобил оператори фойдаланувчиси бўлсангиз, ушбу туманга боришингизни маслаҳат бермаймиз. Сабаби бу компанияларнинг ишлаш сифати ўта суст.

Олтинсой тумани

Туманга ташриф буюришдан олдин аввало, UZMOBILE сим картасини харид қилиб олганингиз маъқул, чунки бу ҳудудда фақатгина ушбу мобил оператори ишлаш даражаси юқори. Қолганлари ҳамин қадар.

Сариосиё тумани

Ушбу туманнинг мобил алоқалари фаолиятини ҳавас қиларли деб айта олмаймиз.
PERFECTUM 61 та маҳалланинг ярмига яъни, 29 тасигагина сифатли хизмат кўрсатади, қолган 32 та маҳаллада умуман мавжуд эмас.
MOBIUZ ва BEELINE алоқа оператори антенасини эса, “Нилу”, “Хонжиза”, “Чош”, “Маланд”, “Дўстлик”, “Субхидам”, “Саргардак”, “Боғисамарқанд” ва “Дарагистон” маҳаллаларидан дарагини топа олмайсиз.

Узун тумани

Туман 44 та МФЙ дан иборат бўиб, шундан 32 тасида PERFECTUM алоқа оператори мавжуд эмас.
Толтуғай”, “Оқмачит”, “Янгиобод”, “ Боботоғ ”, Хўжақулсин” каби маҳалларда MOBIUZ, BEELINE, UCELL алоқага чиқмайди, қолганларида ишлаб турипди.

Шеробот тумани

UZMOBILE алоқа операторининг бу туманда ошиғи олчи. 48 та маҳалланинг барчасига бирдек хизматда. Қолган компаниялар сифати талабга жавоб бермайди.

Жарқўргон тумани

66 та маҳаллани ўз ичига олган ушбу туманда PERFECTUM алоқа операторининг сифати нисбатан яхши. Бошқа компаниялар алоқаси мақтанарли даражада эмас. Мисол учун:
MOBIUZ 22 та, BEELINE 18та, UCELL 11 та МФЙда (маҳалла фуқаролар йиғини) умуман ишламайди.

Aнгор тумани

Туман аҳолиси барча компания хизматидан баҳраманд. Фақатгина, “Улуғбек” МФЙ да UZMOBILE компанияси яхши ишламайди.
Aлоқа компаниялари Сурхондарё элига ҳам яхши хизмат кўрсатишидан умид қилиб қоламиз.

Подписывайтесь на наш канал в Telegram, чтобы быт в курсе о новинках на рынке мобильных телефонов Ташкента. Для этого достаточно иметь Telegram на любом устройстве, пройти по ссылке и нажать на кнопку Join!