Таъмирлаш осон бўлган смартфонлар рейтинги эълон қилинди

iFixit компанияси мутахассислари таъмирлаш энг осон бўлган энг яхши смартфонлар рейтингини эълон қилди, деб ёзади IXBT.com нашри. Биринчи ўрин кўпчиликка таниш бўлмагаен Fairphone 3 телефони олди. У iFixit тарихида максимал баҳони олган тарихдаги иккинчи телефонга айланди. Телефон модул конструкциясига эга бўлиб, унинг қисмларини осонлик билан алмаштириш мумкин. Шунингдек, қурилмага ечилувчи аккумулятор ўрнатилган.

Фото: IXBT.com

Иккинчи ўрин Германиянинг Shiftpone компанияси томонидан чиқарилган Shift6m моделига насиб қилди. Смартфон 10 баллдан 9 баллни қўлга киритиб, ечилувчи аккумулятори, шунингдек, дисплейи елимсиз, фақатгина винт ва қистиргичлар билан жойига қотирилгани учун эътироф этилган.

Учинчи ўринда эса 6 балл билан ўтган йили ишлаб чиқарилган Google Pixel 3а смартфони жой олди. Ундан кейинги поғонада OnePlus 7Т (5 балл) жойлашган. Мазкур смартфонларни кўпчилик Android телефонлардан кўра таъмирлаш осонроқ.

Рейтингнинг охирги поғонасида Моtо G ва Моtо E смартфонлари ўрин олган бўлиб, уларнинг аккумулятори ва бошқа қисмлари жуда осон ечилади.

Подписывайтесь на наш канал в Telegram, чтобы быт в курсе о новинках на рынке мобильных телефонов Ташкента. Для этого достаточно иметь Telegram на любом устройстве, пройти по ссылке и нажать на кнопку Join!