Телефондан ўчирилган суратларни қандай тикласа бўлади?

Россия технологик университети Сифат менежменти ва сертификатлаш бўлими бошлиғи Максим Назаренко “Прайм”га берган интервьюсида телефонда ўчирилган фотосуратларни қандай тиклаш мумкинлигини айтди.

“Фотосуратлар “Галерея” бўлимида сақланади, одатда телефонидан фойдаланадиган ҳар бир киши суратга олиши мумкин. Ушбу дастур ўз саватига эга, саватда фойдаланувчи томонидан ўчирилган барча фотосуратлар деярли икки ой давомида сақланади, уларни замонавий бошланғич мактаб ўқувчиси ёрдамида тиклашингиз мумкин”, деди у.

Иккинчи йўл Интернет билан боғлиқ. Кўп одамлар ўзларининг телефонларини тармоқ хизматларининг қайд ёзувларига (ёки аккаунт) улайди. Провайдерлар турли маълумотларни тармоқ омборларида сақлашади, шунингдек фотосуратларни сақлаш учун алоҳида дастур мавжуд.

Сиз телефонларни бирон бир тармоққа  улаб, ушбу функцияни ўзгартиришингиз мумкин, шунда ҳар қандай қурилмадаги барча фотосуратлар битта жойда сақланади. “Телефонингиздан фотосуратни ўчиришда, уни тармоқ омборидан ўчиришга ҳам алоҳида эътибор беришингиз керак. Токи у сурат ҳамма учун мавжуд бўлмасин.  Ўчирилган нарсалар учун сават ҳам бор, у ерда сиз ҳам йўқотган фотосуратингизни қидиришингиз ва топишингиз мумкин”, — деди мутахассис.

Учинчи усул баъзи кўникмаларни талаб қилади. Замонавий телефон кўпроқ компьютерга ўхшайди. Ҳар қандай компьютерда йўқолган маълумотларни қайта тиклаш муаммоси пайдо бўлади. Бу муаммони ҳал қилишнинг жуда кўп усуллари ишлаб чиқилган, телефонлар учун махсус дастурлар мавжуд.

Йўқолган фотосуратлар ташқи картада (одатда SD-картада), яъни телефоннинг ташқи хотирасида сақланган бўлиши мумкин. Ушбу картани телефондан олиб махсус адаптер ёрдамида компьютерга улаш лозим.

Сиз телефоннинг ички хотирасини компьютерга тўғри тарзда улашингиз, ушбу уланишни созлашингиз ва таркибни қидирсангиз бўлади — бу усул етарли миқдордаги махсус билимни талаб қилади, дея хулоса қилди эксперт.

Манба

 

Подписывайтесь на наш канал в Telegram, чтобы быть в курсе о новинках на рынке мобильных телефонов Ташкента. Для этого достаточно иметь Telegram на любом устройстве, пройти по ссылке и нажать на кнопку Join!