Телефонлар бузилишининг асосий сабаблари нима? 

Американнинг маиший техника, шу жумладан, смартфонларни таъмирлаш билан шуғулланувчи SquareTrade компания смартфонлар эгаларида юзага келадиган асосий муаммолар рўйхатини эълон қилди. Ширкат маълумотига кўра, 2019 йилда америказикларнинг 66% телефон бузилиши ҳолатлари кузатилган.

Биринчи бўлиб, қурилмалар экранлар синиши натижасида ишдан чиқади (29%). Ўтган йилда АҚШда 50 млн смартфон экранлари синган. Уларни тиклашга $3,4 млрд атрофида сарфланган. Бунинг устига, 27% фойдаланувчилар телефон дисплейи ғилоф ишлатилишига қарамасдан юзага келганлигини айтишган.

Кейинги ўринларда экраннинг тирналиши, аккумуляторнинг ишдан чиқиши, сенсорнинг ишдан чиқиши, корпус четларининг пачақланиши каби сабаблар келмоқда. 74% ҳолатларда юқоридаги муаммолар қурилма қўлдан тушиб кетиши натижасида юзага келган.

Ремонтники назвали основные причины поломки телефонов
Подписывайтесь на наш канал в Telegram, чтобы быть в курсе о новинках на рынке мобильных телефонов Ташкента. Для этого достаточно иметь Telegram на любом устройстве, пройти по ссылке и нажать на кнопку Join!