Телеграм асосчиси соғлик борисида ўзи амал қиладиган етти қоидани очиқлади

Ўзбекистонда энг оммабоп бўлган илова — Телеграм асосчиси Павел Дуров 36 ёшга тўлиши муносабати билан ҳақиқий ёшига қараганда ёшроқ кўриниш, соғлиқни сақлай билиш учун ўзи анча йиллардан бери амал қиладиган етти асосий одатларини эълон қилди. Биз уларни сиз учун таржима қилдик!

1. Спиртли ичимликлардан сақланинг. Ноёб истиснолардан ташқари, алкоголь ва бошқа ўзига қарам қиладиган моддалар соғлиқ билан боғлиқ муаммоларига олиб келади.
2. Кўп ухлаш керак. Уйқу пайтида тана ўзини “тиклайди”. Иш ҳафтасида ухламасликни, дам олиш кунлари ухлаш билан қоплаб бўлмайди.
3. Овқатни ортиқча истеъмол қилманг. Тана вазни юқори бўлган одамлар ёши каттароқ кўринади ва касал бўлиш эҳтимоли юқори. Мен одатда кунига икки марта олти соатлик танаффус билан ёки бир марта овқатланаман. Кунига уч ёки ундан ортиқ марта овқатланиш ёмон одат.
4. Машқ қилиш. Енгил, аммо мунтазам машқлар соғлом кўринишга ва узоқ умр кўришга ёрдам беради. Менга келсак, мен енгил машқларни афзал кўраман ва кўп кардио машқлар – пиёда юриш, велосипедда учиш ёки очиқ ҳавода айланишни яхши кўраман.
5. Стрессни чекланг. Бунга ёрдам берадиган ақлий одатлар ва машқлар мавжуд. Ҳаммаси яхшиликка, деган қоидага амал қилинг. Агар сиз табиат қўйнида яшасангиз, унда бу осонроқ кечади.
6. Гўштни истеъмол қилманг. Денгиз маҳсулотлари ва янги тутилган балиқларни еган яхши. Ёш кўринишга эга бўлган одамлар гўштдан қочишади.
7. Ёлғиз яшанг. Кутилмаганда, мен алоқада бўлган ўрта ёшдаги эркакларнинг барчаси асосан ёлғиз яшайдилар.

Павел Дуровнинг айтишича, у 10 йилдан ортиқ вақт давомида “тўғри” яшайди.

Подписывайтесь на наш канал в Telegram, чтобы быт в курсе о новинках на рынке мобильных телефонов Ташкента. Для этого достаточно иметь Telegram на любом устройстве, пройти по ссылке и нажать на кнопку Join!