TikTok фойдаланувчиларнинг шахсий маълумотларини тўплаётгани маълум бўлди

Ўзбекстонлик мобиль қурилмалар фойдаланувчилари орасида ҳам оммалашиб бораётган TikTok видеосервисининг iOS версияси улардан яширин равишда кўплаб маълумотларни йиғиши, қайта ишлаши ва сақлаши ҳақида маълум бўлди. 3DNews нашрининг hothardware.com сайтига таяниб маълум қилишича, TikTokни “ижтимоий тармоқ ниқобидаги шахсий маълумотларни йиғиш бўйича хизмат” деб аташ мумкин.

TikTok қуйидаги маълумотларни йиғар экан:

  • смартфоннинг процессори тури, ускуна идентификаторлари, экран ҳажми, хотирадан фойдаланиш ва ҳ.к.;
  • қурилмадани бошқа иловалар ҳақида маълумот;
  • тармоқ билан боғлиқ барча маълумотлар (ip, локал ip, маршрутизатор mac-адреси, смартфон номи, Wi-Fi номи;
  • GPS маълумотлари (ҳар 30 секундда).

Юқоридагилардан келиб чиқиб, TikTok иловасини ўрнатишдан олдин яна бир бор яхшилаб ўйлаб кўриш керак, деган хулосага келиш мумкин!

Подписывайтесь на наш канал в Telegram, чтобы быт в курсе о новинках на рынке мобильных телефонов Ташкента. Для этого достаточно иметь Telegram на любом устройстве, пройти по ссылке и нажать на кнопку Join!