Тошкентда энг арзон ноутбук қанча туради?

Facebookдаги “Потребитель.уз” ҳамжамияти Тошкент шаҳридаги ноутбукларнинг ўртача нархлари ҳақидаги маълумотларни эълон қилди. Бундан олдинроқ ушбу саҳифада ўтказилган сўровномада маълум бўлишича, сўралганларнинг 40%да бир оилада битта ноутбук мавжуд. 29% оилаларда умуман ноутбук йўқ. Иштирокчиларнинг 12% оиланинг ҳар бир аъзосида ноутбук борлиги маълум қилди. Сўров иштирокчиларининг 13% оилада ноутбукка зарурияти бўлган кишида унинг борлигини айтиб ўтган. Яна 6% иштирокчилар оилада деярли ҳар бир киши ноутбукка эгалигини айтишган. Сўровда жами 3554 киши қатнашган.

“Потребитель.уз” ҳамжамияти интернет орқали ўтказган тадқиқотга кўра, иш ва ўқишга мўлжалланган ноутбукларни қуйидагича нархларда сотиб олиш мумкин:

Ноут.уз — 4.3 млн

Олча.уз — 4.2 млн

Ультрашоп — 3.76 млн

AVTECH — 3.47 млн

Арба.уз — 5.52 млн

Кредит Азия — 3.9 млн

Техномарт — 2.49 млн

Ноутбук.уз 2.43 млн

Гудзон — 2.41 млн

Техностар — 2.43 млн

Бундан маълум бўладики, Тошкентда энг арзон ноутбукни ўртача 2,4 млн. сўм атрофидага олиш мумкин.

Подписывайтесь на наш канал в Telegram, чтобы быт в курсе о новинках на рынке мобильных телефонов Ташкента. Для этого достаточно иметь Telegram на любом устройстве, пройти по ссылке и нажать на кнопку Join!