Тошкентда Huawei P40 Pro смартфонининг сотувлари бошланди

Хитойнинг Huawei ширкати Ўзбекистонда P40 Pro флагман камерафонининг сотувларини бошлади. Бу телефонинг энг кучли жиҳати перископ телекамера бўлиб, унда 5 карралик оптик, 50 карралик рақамли яқинлаштириш функцияси мавжуд. Шунингдек, телефон композиция кўламини аниқловчи 3D-модулга ҳам эга. Асосий камералар 50-Мп, 40-Мп («кенгбурчакли»), 12-Мпли («телевик») модуллардан ташкил топган.

Huawei P40 Pro модели IP68 стандарти бўйича намлик ва чангдан ҳимояланган. Смартфонда иккита фронталь камера мавжуд (32 МП + TOF-модуль). Моделга Overflow Display технологиясида ишланган четлари эгик шаклдаги 6,58 дюймлик (2340 х 1080 пиксел) дисплей ўрнатилган. Бармоқ излари сканери дисплей остига жойлаштирилган.

Расм: 3DNews.ru

Ҳисоб-китобларга SoC Kirin 990 5G чипи жавоб берадию  улучшенная версия Kirin 990. Қурилманинг тезкор хотираси 8 ГБ, флэш-хотира ҳажми 128 ёки 256 ГБ бўлиши мумкин. Аккумулятор сиғими 4200 мА·с.

Расм: 3DNews.ru

Huawei P40 Pro eSIM ва 5G-технологияларини ҳам қўллаб қувватлайди.

Пойтахт бозорларида Huawei P40 Pro моделининг 8/256 ГБлик версияси 10,7 млн. сўмдан сотилмоқда. Солиштириш учун, ҳозирда ўтган йили чиққан Huawei P30 Pro моделини 8 млн. сўмга сотиб олиш мумкин.

Подписывайтесь на наш канал в Telegram, чтобы быт в курсе о новинках на рынке мобильных телефонов Ташкента. Для этого достаточно иметь Telegram на любом устройстве, пройти по ссылке и нажать на кнопку Join!