Тошкентда Redmi Note 10 ва Note 10 Pro моделларининг сотувлари бошланди

Хитойнинг Сяоми компанияси Ўзбекистонда йил бошида тақдим этилган Redmi Note 10 ва Redmi Note 10 Pro моделларининг сотувларини бошлади. Ҳар икки моделни бирлаштириб турадиган характеристикалар орасида ўз-ўзини тозалаш функциясига эга стереодинамиклар, яхшироқ совутишга хизмат қилувчи икки қатлам графит материал, резиналар ёрдамида мустаҳкамланган портлар (USB-C ва наушниклар разъёми), учта слот (икки SIM-карта ва алоҳида microSD-карта слоти), намлик ва томчилардан ҳимоя, смартфон корпуси ёнига жойлаштирилган бармоқ излари сканери ҳамда 33 Втлик тезкор зарядка кабилар бор.

Redmi Note 10, фото: 91mobiles.com

Redmi Note 10 модели 6,43-дюймли Full HD+ AMOLED экран, 13-Мп фронтал камера, 48-Мп асосий камера(Sony IMX582), SoC Qualcomm Snapdragon 678 чипи, 5000 мА·соатлик аккумулятор билан жиҳозланган. Экран Gorilla Glass 3 мустаҳкам ойнаси билан қопланган. Телефон Android 11 ОТ воситасида ишлайди.

Фото: wylsa.com

Ўз навбатида, техник жиҳатдан мукаммалроқ бўлган Redmi Note 10 Pro модели 6,67-дюймли Full HD+ AMOLED экран (120 Гц), SoC Qualcomm Snapdragon 732G профессори, 16-Мп фронтал камера,  108-Мп асосий камера, 5020 мА·соатлик аккумулятор, NFC модули билан жиҳозланган. Дисплейнинг максимал ёқинлиги 1200 кд/м2. Дисплей Gorilla Glass 5 мустаҳкам ойнаси билан ҳимояланган. Смартфон Android 11 операцион тизими ҳамда MIUI 12 фирма қобиғи ёрдамида бошқарилади.

Фото: wylsa.com

Тошкентда Redmi Note 10 моделининг 4/128 Гблик версияси 2,425.000 сўмдан сотилмоқда. Ўз навбатида, Redmi Note 10 Pro моделининг 5128 Гблик варианти 3,795,000 сўмдан сотувга чиқди.

Подписывайтесь на наш канал в Telegram, чтобы быть в курсе о новинках на рынке мобильных телефонов Ташкента. Для этого достаточно иметь Telegram на любом устройстве, пройти по ссылке и нажать на кнопку Join!