Тошкентда Xiaomi Mi 10T Pro моделининг сотувлари бошланди

Тошкентда Xiaomi компаниясининг флагман моделларидан бири – Mi 10T Pro смартфоининг сотувлари бошланди. Бу моделда ишлаб чиқарувчи қкрилманинг видео ва фото имкониятларига диққатни қаратган.

Mi 10T Pro моделига 6,67 дюймлик IPS-дисплей (144 Гцгача), 5G тармоғини қўллаб-қувватловчи Qualcomm Snapdragon 865 процессори, 256 ГБ доимой хотира ўрнатилган.

Смартфоннинг учталик асосий камералари тасвирни оптик барқарорлаш тизимига эга 108-Мп, 13-Мп ультракенг ва 5-Мп макросуратга олиш модуллардан иборат. Оптик стабилизациядан видео олишда ҳам фойдаланиш мумкин. Видеонинг максимал тиниқлиги – 8K (7680 × 4320 пиксел). Смартфон Android 10 (Global version) ОТда MIUI 12 қобиғи билан биргаликда бошқарилади.

Аккумулятор батареясининг сиғими 5000 мАсоат. Телефон комплектида 33-ваттлик тезкор зарядка ҳам бор. Қурилмани 0дан 100%гача қувватлаш учун 1 соат вақт кетади.

Тошкентда Mi 10T Pro модели (8/256 Гб) 7,2 млн сўмга таклиф этилмоқда. Солиштириш учун, ҳозирда Mi 10T моделини (128 Гб) 5,2 млн сўмга сотиб олиш мумкин.

Новинки ташкентского рынка: Xiaomi Mi Note 10 Pro

Подписывайтесь на наш канал в Telegram, чтобы быть в курсе о новинках на рынке мобильных телефонов Ташкента. Для этого достаточно иметь Telegram на любом устройстве, пройти по ссылке и нажать на кнопку Join!