Туркманистонда миллий мессенжери ва электрон почта ишга туширилди

“Туркмантелеком” компанияси Sanly.tm и  биринчи миллий электрон почта ва Tmchat мессенжери ишга туширилганлигини эълон қилди. Бу ҳақида маҳаллий нашрлар хабар берган.

Sanly.tm почта хизмати уч тилда — туркман, рус ва инглиз тилларида ишлайди. Дизайни ҳам миллий услубда тайёрланган, почта қутиси ҳажми 1 Гб, хизматга тақвим, контактлар, ёзувлар ва чат ҳам киради.

Tmchat мессенжери кўплаб халқаро бепул мессенжерларга муқобил сифатида кўрилмақда. У ҳам учта тилда яратилган бўлиб, дастурдан ноутбуклар, нетбуклар, шахсий компьютерлар, планшетлар, смартфонлар ва ҳаттоки ақлли соатларда ҳам фойдаланиш мумкин.

Tmchatда сиз ёзишмалар, овозли хабарлар, смайллар, фотосуратлар юборишингиз, видео қўнғироқ қилишингиз мумкин. Дастурда маҳаллий янгиликлар лентаси ҳам мавжуд.

Эслатиб ўтамиз, Узбекитонда ҳам миллий электрон почта тизими ишга туширилган бўлиб, айни пайтда ундан деярли 750 минг киши фойдаланади.

Подписывайтесь на наш канал в Telegram, чтобы быть в курсе о новинках на рынке мобильных телефонов Ташкента. Для этого достаточно иметь Telegram на любом устройстве, пройти по ссылке и нажать на кнопку Join!