Туркманистонлик талаба iPhoneдаги хатоликни топгани учун 3,5 минг доллар мукофот олди

Туркияда таълим олаётган туркманистонлик Алмаз Сейидов Apple Store платформасидан телефонига ўйин юклаб олиш жараёнида iPhone тизимидаги хатоликни аниқлаб, бу ҳақда Apple компанияси вакилларига хабар берди. Натижада у 25 минг лира (3,5 минг доллар атрофида) пул мукофотига сазовор бўлди. Бу ҳақида Туркиянинг Hurriyet нашри хабар берди.

Алмаз Сейидов, сурат: hurriyet.com.tr

Маълум қилинишича, 22 ёшли талаба Туркияга икки йил олдин келиб, Кастамону университетининг математика факультетига ўқишга кирган. Ахборот технологияларига қизиқиши юқори бўлганлиги сабаббли ўқишдан бўш вақтларида Apple дастурлари тизимидаги хатоларни топиш устида ишлаган.

Хабарда айтилишича, Алмаз Сейидов олдин ҳам Apple тизимидаги камчиликларни аниқлаган. Ҳозирда талаба iPhone тизимини ўрганишда давом этмоқда.

Тошкентда iPhoneнинг турли моделларини қанчага сотиб олиш мумкин?

Подписывайтесь на наш канал в Telegram, чтобы быт в курсе о новинках на рынке мобильных телефонов Ташкента. Для этого достаточно иметь Telegram на любом устройстве, пройти по ссылке и нажать на кнопку Join!