Ucell’да кэшбек эвазига лимитсиз хизматларни улаш имкони пайдо бўлди  

Ucell абонентларнинг содиқлиги даражасига алоҳида аҳамият беради ва алоқа хизматларидан фойдаланиш янада қулай бўлиши учун таклифлар устида ишлайди, деб хабар беради компания матбуот хизмати. 16 февралдан «Cosmo» ва «Special» тарифлари тизими абонентлари абонент тўловини амалга оширганда тўловнинг миқдорининг 5% қисмини промо ҳисобга кэшбек шаклида олишлари мумкин.

Тўпланган промо бирликларни тегишли тариф режалари абонентлари қуйидаги таклифларга алмаштиришлари мумкин бўлади:

  1. 1 йилга чексиз Telegram
  2. 1 йилга Ўзбекистон бўйича чексиз қўнғироқлар
  3. 1 йилга чексиз YouTube
  4. 1 йилга чексиз ижтимоий тармоқлар (Facebook, Instagram, OK, ВКонтакте)
  5. 1 йилга чексиз Tas-IX

Екатерина Тей, юқори даромадли сегментларни ривожлантириш бўлими бошлиғи:

— Кэшбекка асосланган таклифлар турли соҳаларда оммалашиб бормоқда. Мобил алоқа хизматлари ҳам бундан мустасно эмас. Биз ушбу имкониятдан янги U+ дастурида фойдаланишга қарор қилдик ва Ucell абонентларига маъқул келади деб умид қиламиз. Кэшбек тўплаш жуда осон: фақат Cosmo ва Special йўналишларининг тариф режаларига обуна бўлиб, иштирокингизни рўйхатдан ўтказиб, промо балларни сақланг ва уларни йиллик таклифларга алмаштиринг. Яқин келажакда биз дастурни кенгайтириб, мунтазам равишда янги хусусиятларни қўшишни режалаштирмоқдамиз.

«U+» дастурида иштирок этиш учун *470# USSD-сўрови ёрдамида рўйхатдан ўтиш лозим.

Ушбу дастур доирасида хизматларни улатиш, ўчириш ва тўпланган маблағларни текшириш *470# USSD-менюси ёрдамида ҳам амалга оширилади.

Компаниянинг веб-сайтида хизмат ҳақида кўпроқ маълумотни олишингиз ва кэшбекни ҳисоблаш жадвали билан танишиб чиқишингиз мумкин.

Подписывайтесь на наш канал в Telegram, чтобы быть в курсе о новинках на рынке мобильных телефонов Ташкента. Для этого достаточно иметь Telegram на любом устройстве, пройти по ссылке и нажать на кнопку Join!